Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар томонидан "Долзарб 10 кунлик” дастури доирасида Навоий шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Вилоятда профилактик ҳисобда турган ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда оила-турмуш муносабатларига доир жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда 9 та ташкилот ва корхона иштирок этди. Ярмаркада хотин-қизларнинг 5 нафарига доимий ишга жойлашиши учун йўлланма берилди. Шунингдек, тадбир давомида кибержиноятларнинг олдини олиш ва ушбу жиноятчилик турига қарши курашиш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. 

Мафтуна ҚУРБОНОВА,

подполковник.

Навоий вилояти.