Тошкент давлат юридик университетида “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида аёлларнинг ўрни” мавзусида семинар-тренинг ўтказилиб, унда Янгиҳаёт, Юнусобод, Олмазор туманлари ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари, Миллий гвардия катта инспекторлари ва университет талабалари қатнашишди. Ходимлар томонидан гендер тенглик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида раҳбар аёлларнинг ўрнига бағишланган материал тайёрланиб, тақдим этилди. Хизмат фаолиятига доир масалалар муҳокама қилинди. Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилди.
Ёшлар орасида ўтказилаётган бу каби учрашувлар – келажакда Ватанга муносиб хизмат қиладиган бўлажак кадрларни тайёрлаш томон қўйилаётган навбатдаги қадамдир.
