Рамазон ойи муносабати билан ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7253-ҳарбий қисм раҳбарияти томонидан хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, яқинда “Хотира – абадий, қадр – муқаддас” шиори остида ҳарбий қисмда хизмат қилиб вафот этган ҳарбий хизматчиларнинг оиласидан хабар олинди. Оила аъзоларига ҳам маънавий, ҳам моддий ёрдам кўрсатилди. Марҳум ҳарбий хизматчиларнинг олиб борган мардонавор хизмати эътироф этилиб, улар доим сафдошлари хотирасида эканлиги айтиб ўтилди.
Ўз мухбиримиз.
