Юртимизда кенг нишонланган ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Ховос туманида ҳам байрам тадбири бўлиб ўтди.

Сана муносабати билан соҳа ходимлари фаолияти ва меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида туман ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар таклиф этилди. 

Тадбирда туман ҳокими Учқун Камолов сўзга чиқиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ички ишлар органлари томонидан тезкор-профилактик чора-тадбирлар олиб борилаётгани, бунда ҳар бир ходимнинг алоҳида ўрни борлигини эътироф этди. Жамоат тартибини сақлаш билан бир қаторда туман ҳудудида олиб борилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган фидойи ходимларнинг бир гуруҳига туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.