Фарғона шаҳридаги “Оқариқ” маҳалласида жойлашган “Хумо” оромгоҳида вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташаббуси билан ўтказилган маданий-кўнгилочар тадбир болажонлар қалбида унутилмас таассуротлар қолдирди.
Шу куни Фарғона вилояти ИИБ қошидаги ансамбл аъзолари оромгоҳда консерт дастурини намойиш этдилар. Ватанни, тинчликни, ёшлик ва меҳр-оқибатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар болаларга жуда манзур бўлди. Улар маза қилиб рақсга тушдилар.
Бундан ташқари, Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимларининг кўргазмали чиқишлари ҳам ёшларни ҳайрат ва ҳаяжонга солди. Улар кўргазмали чиқишларни томоша қилиш баробарида Ватанимизнинг ана шундай мард ва жасур посбонлари борлигидан фахрландилар.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
