Ана шу шиор остида 30-июн – Ёшлар куни муносабати билан Жиззах ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров ёш ходимлар, уларнинг ота-оналари ҳамда ИИВ академияси курсантлари билан мулоқот ўтказди. Тадбир аввалида мамлакатимизда ёшлар, хусусан, соҳанинг ёш вакилларига яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида сўз юритилди.

Тадбир давомида ҳамкасбларига ибрат бўлаётганлар, уларнинг ота-оналари, Жаҳон ва халқаро спорт ареналарида юқори натижаларга эришган ходимлар, намунали оилалар вакиллари рағбатлантирилди. Яна бир қатор соҳа вакилларига навбатдаги “лейтенант”, “катта лейтенант”, “капитан” махсус унвонлари топширилди. 

Ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.