Сурхондарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида Президентимизнинг 2023-йил 20-январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Тиббиёт бўлими ходимларига қарорга мувофиқ кадрлар билан ишлаш тизимига киритилган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, қарор билан Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқлангани ва унда тизимда коррупсия, тамагирлик, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган муҳим қоидалар киритилгани айтиб ўтилди.
Тадбирда қарор шарҳи юзасидан тайёрланган видеолавҳа ҳам намойиш этилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда” мухбири,
Сурхондарё вилояти
