Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ходими ва ходимаси Янги йил байрами куни Қорбобо ва Қорқиз қиёфасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли хонадонларига ташриф буюришди. Ушбу уйларда яшайдиган болажонлар бундан қувониб, уларга ўзлари ёд олган шеърларини айтиб беришда. Қорбобо ва Қорқиз эса ўз навбатида болажонларга байрам совғаларини улашди. Хонадон соҳиблари кутилмаган ташрифдан хурсанд бўлишиб, бошқарма раҳбариятига миннатдорлик билдиришди. Ички ишлар органлари ходимларининг жажжи фарзандлари ҳам Янги йил “элчилари”нинг совғаларидан бенасиб қолишмади. 

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда”мухбири.

Навоий вилояти.