Юртимизнинг барча ҳудудлари сингари Хоразм вилоятида ҳам янги йил кўтаринки руҳда кутиб олинмоқда. Вилоят ҳудудидаги марказий хиёбонлар, дам олиш ва истироҳат боғлари, маҳалла ва гузарлар байрамона безатилган.

Байрам тадбирларининг тинч ва осойишта ўтишини таъминлашга вилоят ички ишлар органларининг барча соҳавий хизматлари жалб қилинган. Улар белгиланган режа асосида вилоят маркази ҳамда шаҳар ва туман ҳудудларида ташкил этилган байрам тадбирларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш учун барча зарур чора-тадбирларни кўришяпти.

Ушбу тадбирларда вилоят ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Улар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда байрам тадбирларига ташриф буюраётган жажжи кичкинтойларни янги йил билан қутлаб, байрам совғалари топширишмоқда.

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.