Жиззахда ҳарбий-ватанпарварлик спартакиадаси доирасида “Ёш ҳуқуқшунос” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Мазкур жараёнда иштирокчиларнинг она тили, адабиёт ва Ўзбекистон тарихи фанларини қанчалик билишлари тест асосида синовдан ўтказилди. Натижаларга келадиган бўлсак, 14-17 ёшлилар ўртасида 1- ўринни янгиободлик Рухшона Зокиржонова эгаллади. 

Худди шундай, 18-30 ёшлилар ўртасида 1- ўринни Янгиобод тумани вакили Гулсевар Шайимқулова қўлга киритди. Улар танловнинг республика босқичида қатнашади. Ғолиблар ҳамда фаол қатнашчилар вилоят ИИБ, ёшлар ва таълим ташкилотлари томонидан таъсис этилган диплом ва совғалар билан рағбатлантирилди.  

Ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.