Қоракўл тумани Янгизамон маҳалласи ҳудудида “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан профилактика инспекторлари ва кенг жамоатчилик вакилларидан иборат 20 та ишчи гуруҳ тузилди. Сўнгра ишчи гуруҳлар фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг профилактикаси тўғрисида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб боришди.
Шунингдек, вояга етмаганларнинг назорацизлиги ёки қаровсизлиги оқибатида унинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавф туғдирадиган ёхуд уларнинг ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишининг олдини олиш, қолаверса, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларининг ўрни ва ролини ошириш, ўзаро ҳамкорликни кучайтириш борасида манзилли ишлар амалга оширилди. Бундан ташқари, маҳалла вакиллари ва фаоллари иштирокида маҳалла ҳудудида яшовчи нотинч оилалар ҳолидан хабар олиниб, жиноят содир этилишининг олдини олиш бўйича якка тартибдаги профилактик ишлар олиб борилиб, оилаларнинг муаммолари ижобий ҳал қилинди.
Маъмурий ҳудудда яшовчи ов қуролига эга бўлган шахсларнинг қуроллари бирма-бир кўздан кечирилиб, қурол эгалари билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Хонадонларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маҳаллаларнинг асосий кириш-чиқиш жойлари, жамоат жойлари ва хонадонларнинг ўзида кузатув камераларини ўрнатиш, тадбиркорлик субектларининг бинолари ва хонадонларни қўриқлаш пултига улаш борасида тушунчалар берилди. Яна шу йўналиш бўйича ҳар бир ҳудудда жиноятчиликка қарши кескин курашиш ва унинг механизмлари аниқ мисоллар билан тушунтирилди. Шу билан бирга фуқароларга ўғирлик, фирибгарлик ҳамда оилавий низолар натижасида келиб чиқадиган жиноятларнинг олдини олиш, ушбу жиноятларнинг қурбонига айланиб қолмаслик чоралари белгиланган махсус буклетлар тарқатилди.
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.
