Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖЦБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ва ветеринария ходимлари ҳамкорлигида Бағдод туманида рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

 Тадбирда гўшт савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг ветеринария-санитария қоидаларига амал қилишлари, чорва ҳайвонларини махсус қушхоналарда сўйиш ва ветеринария маълумотномаларини олган ҳолатда сотишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Рейд давомида туман марказий деҳқон бозорида гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан савдо қилувчи айрим фуқаролар томонидан савдога олиб чиқилган маҳсулотлар вететинария мутахассисининг хулосасига асосан истеъмолга яроқсиз деб топилиди. 78 кг. Ана шундай маҳсулотлар савдодан олиниб, холислар иштирокида далолатнома тузилди.

Гўшт савдоси билан шуғулланувчи барча тадбиркорларга карантин қоидаларига қатий амал қилган ҳолда савдо қилиш лозимлиги яна бир бор тушунтирилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.