Норин туманидаги 42-сонли мактабда “Яшил чироқ” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Мусобақада Уйчи, Учқўрғон ва Норин туманлари жамоалари ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Мусобақаларда иштирокчилар сафда юриш, регулировкачи сигналларини кўрсатиш, макет ясаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимларини синовдан ўтказдилар. 

Якунда Норин туманининг “Тарғибот” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА, 

"Ростда" мухбири.

Наманган вилояти.