Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЖЦБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан ҳудудий ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш хизматлари, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда бозорлар ва бошқа савдо мажмуаларида истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар савдосининг олдини олиш бўйича махсус тадбирлар уюштирилмоқда. 

Яқинда Мингбулоқ ва Тўрақўрғон туманларидаги деҳқон бозорларида гўшт, сут маҳсулотлари, тузламалар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи фуқароларга ветеринария ва санитария талабларига қатъий риоя этган ҳолда савдо қилишлари тушунтирилди. 

– Фаолиятимиз давомида айрим шахслар фақат ўз нафсини ўйлаб, сифациз, яроқсиз ва истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни, ҳатто ўлган мол гўштини яширинча сотишга уринаётган ҳолатлар ҳам аниқланмоқда, – дейди вилоят ИИБ ЖХХ ЖЦБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи командири, капитан Илҳом Жамолдинов. – Албатта аниқланган яроқсиз маҳсулотлар эса қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилиниб, айбдорларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда. 


Шуҳрат РЎЗИЕВ,

ўз мухбиримиз.

Наманган вилояти.