Жиззах шаҳрининг “Тошлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ж.Н. Зарбдор туманида фирибгарлик жиноятига қўл урди. Табиийки, кўп ўтмай унинг фаолияти билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қизиқа бошлади. Қилмиши учун жавоб бериш вақти келганлигини сезган ушбу шахс қочиб қолишни маъқул кўрди.

Аммо узоқ яширина олмади. Ички ишлар органлари ходимлари қочоқнинг Навоий вилояти Навоий шаҳридаги яширин манзилини аниқлаб қўлга олдилар.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.