Мамлакатимиз Президенти раҳнамолигида амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси юртимизнинг барча ҳудудларида ўзининг ижобий самарасини бериб, ҳозиргача кўплаб мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ўтқазилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу боисдан, мазкур саъй-ҳаракатлар ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларда ҳам жадаллик билан олиб борилаётир. Хусусан, яқинда Навоий вилоятида жойлашган 7532-ҳарбий қисм 3-баталъони осойишталик посбонлари томонидан 150 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг экилиши ҳам юқоридаги фикрларимиз тасдиғидир.
Шундай экан, она Ватанимиз экологияси мусаффолиги йўлида ўтказилаётган ушбу лойиҳада барча юртдошларимизни фаолликка чорлаймиз!
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
