Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Ж. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, унга фириб беришганлигини билдирган.

Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 9 октябрида Жиззах шаҳрининг Қалия маҳалласида яшовчи В.А. Шароф Рашидов туманининг “Қаҳрамон” маҳалласи ҳудудидан аризачига 6 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, 75 миллион сўмини олган. Аммо у аҳдида турмади. Пулини ҳам қайтармади. Шу боис ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.