Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур иштирокчилари дастлаб Ғиждувон тумани ҳудудидаги халқаро аҳамиятга эга бўлган М-37 Самарқанд–Бухоро–Туркаманбоши автомобил йўлининг 212-км да жойлашган Сармижон мунтазам Йўл-патрул хизмати масканида бўлишди.

Масканда махсус мослама ўрнатилган бўлиб, вилоятга кираётган ва ҳудуддан чиқиб кетаётган автомашиналар орасида жарима тўловлари бор-йўқлиги ва қидирувда бўлган автомобиллар аниқланмоқда экан. Масканда ҳайдовчилар учун сайёр кассалар ташкил этилгани алоҳида аҳамиятли ҳисобланади. Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, автомашина шу ернинг ўзидан жарима майдонига олиб кетилади.

Пресс-тур доирасида тумандаги ҳайдовчи кадрлар тайёрловчи Ватанпарвар ташкилоти Ғиждувон автомобил мактабига ташриф буюрилди. Бу ерда ўқитиш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишиб чиқилди.

У.ШУКУРЛАЕВ,

капитан.

Бухоро вилояти.