Хизматдан бўш пайтла­рида жисмоний тайёргарлик ва спорт билан шуғулланишади, китоб мутолаа қилишади. Жамоада «устоз-шогирдлик» анъаналари кенг ривожланган. Ёш ходимларга тажрибали ҳарбий хизматчилар мураббий этиб тайинланади. 

Взвод шахсий таркиби ҳар йили Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қоровул қўшинлари миқёсида ўтказилаётган спортнинг қўл жанги, бокс, кураш ва самбо турлари бўйича мусобақалари, ҳамда «Довюрак жанг­чи» ва «Алвон берет» кийиш ҳуқуқини бериш синовларида ҳам фаол қатнашиб, бир қатор юксак натижаларга эришиб келмоқда.

Хусусан, взвод командири, капитан Нурали Каримов 2022-йилда «Довюрак жангчи» интенсив синовларда ғолиб бўлган. Бундан ташқари, Қуролли Кучлар миқёсида ўтказиб келинаётган «Ўз касбининг устаси» кўрик-танловида ҳам фаол қатнашиб, 2022–2023-йилларда танловнинг «Энг илғор гуруҳ командири» номинациясида фахрли 3-ўринни эгаллади.

Спортнинг қўл жанги тури бўйича Қоровул қўшинлари қўмондони кубоги мусобақасида катта лейтенант Сирожиддин Оққулов ва оддий аскар Маҳмуд Муродов биринчи ўринни, кичик сержант Айдинбай Кенесбаев иккинчи ўринни эгаллаб, жамоанинг фахрига айланди. Ҳозирги кунгача ИИИ даражали сержантлар С. Ҳамдамов, 

Н. Ачилов, кичик сержантлар А. Пўлатов, М. Хўжа­муродов, О. Расулов, 

Б. Шукуров «Довюрак жангчи» нишонини олишга мушарраф бўлишди. Қолаверса, кичик сержантлар С. Эргашев ва Д. Тажиев қўшин қўмондони ташаббуси билан жорий этилган «Алвон берет» кийиш ҳуқуқини бериш синовларидан ўтишди. Қоровул қўшинлари ташкил топгани­нинг 25 йиллиги муносабати билан ИИИ даражали сержант Носир Ачилов «Қўшин аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Қисқаси, мазкур ҳарбий қисмнинг махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводида Ватанимиз байроғини юксакларга кўтараётган мард ва жасур йигитлар хизмат қилмоқда. Шундайлар бор экан, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз янада фаровон бўлаверади. 


Элёр ГАФФОРОВ,

подполковник.

Бухоро вилояти.