Яқинда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Навоий вилоятида жойлашган 7551-ҳарбий қисмда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ жиноятларни бартараф этиш” мавзусида профилактик тадбир бўлиб ўтди.
Осойишталигимиз посбонлари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда сўзга чиққан мутахассислар ҳайдовчилик маданиятига қатъий риоя этган ҳолда автотранспорт воситаларини спиртли ичимлик истеъмол қилмасдан бошқариш бу борадаги муаммоларни бартараф этиш йўлидаги энг тўғри ва самарали восита эканлигини таъкидлашди.
Шунингдек, мамлакатимиз жиноят қонунчилигининг йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ бўлган бир қатор моддаларига ҳам тўхталиб, уларнинг мазмун-моҳияти бўйича ҳарбийларга кенг тушунчалар беришди.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
