Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида вилоят ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари танқидий муҳокама қилинди, дея хабар қилади вилоят ИИБ Ахборот хизмати.

  Қайд этилишича, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби, барча шаҳар-туман ИИБ раҳбарлари ва ўринбосарлари иштирок этган тадбирда вилоят ҳудудида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари, жумладан, одам ўлими ҳамда тан жароҳати билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинган.

Шунингдек, ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилишлари, фуқаролар билан белгиланган меъёрларга асосан, обод-ахлоқ доирасида мулоқот қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Ва келгусида вилоят ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинган.

Гулноза ТУРҒУНБОЭВА,

“Постда” мухбири.

 Самарқанд вилояти.