Ромитан тумани сектор раҳбарлари бошчилигида туман ҳудудида содир этилган йўл транспорт ҳодисалари, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар маҳаллаларга борган ҳолда кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди. Жараёнда ушбу ҳолатларга сабаб бўлган омиллар бирма-бир таҳлил қилиниб, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда қонунларга итоаткорлик руҳини шакллантириш борасида тушунчалар берилди. Шунингдек, туман ҳудуди бу каби ҳолатлар қайта такрорланмаслигини олдини олиш борасида келгусида бажариладиган ишлар белгилаб олинди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
