Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан Наманган шаҳар ҳудуди ҳамда туманлараро йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар ўртасида тарғибот учрашувлари ўтказилди.
Тадбирларда ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишлари, автобусларни белгиланган бекатлардан ташқари ҳудудларда тўхтатмаслик, манзилга етиб бормагунча эшикларни очмаслик, йўловчилар автобус салонига тўлиқ чиқиб бўлгандан кейин ҳаракатни бошлаш кераклиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
