Тошкент шаҳар ИИББ ЖЦБ Патрул-пост хизмати бригадаси “Шарқ” йўл-патрул хизмати маскани сафдор ходими, сафдор Темур Суннатуллаев 1996-йилда таваллуд топган. Ички ишлар органларида фаолият бошлаганига 7 йил тўлди. Шу вақт орлиғида у устозлари ва ҳамкасбларидан билмаганларини ўрганди, тажриба орттирди.
Унинг хизмат олиб бораётган жойидан кунига минглаб транспорт воситалари ўтиб-қайтади. Пойтахтнинг дарвозасига менгзаладиган “Шарқ” йўл-патрул хизмати масканида хизмат олиб борар экан, қаҳрамонимиз ҳар бир ўтаётган транспорт воситасини ўта синчков нигоҳ билан кузатиб туради. У 2024-йилнинг ўтган даври мобайнида 10 га яқин жиноятни “иссиқ изидан” очишга муваффақ бўлди.
Тахминан соат 14:20 лар эди. Сафдор Темур Суннатуллаев ҳар доимгидек ўз хизмат вазифасини ўтаётган пайт. ЙПХ инспектори “Нексия-3” русумли автоуловни тўхтатади. Наманган вилоятидан пойтахтга келаётган ушбу “темир тулпор” ҳайдовчиси ҳужжатларини ЙПХ ходимига тақдим қилади. Лекин машина салонида ўтирган йўловчининг кўзидаги хавотирли нигоҳ сафдор Т.Суннатуллаевда шубҳа ўйғотади. Шундан сўнг ушбу йўловчи холислар иштирокида текшириб кўрилганида, унинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланади. Мазкур фуқарога нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Бектемир тумани Ииофмбга топширилади.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
