Куз–қиш… ҳар йили ўзининг синовлари билан келади. Аммо, бу йил Хоразм вилоятида Фавқулодда вазиятлар тизими воҳанинг барча туманларида синов машқларини жиддий ва масъулият билан ўтказди. Чунки, мавсумга тайёргарлик биргина “текширув” “назорат”лар билан чекланмаяпти — балки, қатъий ва комплекс ёндашув асосида амалга оширилмоқда. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳар йилги мавсумий чақириқларга шунчаки жавоб бераётган йўқ, аксинча, уларга олдиндан кучли таёргарлик кўрмоқда. Фикримизни мисоллар билан давом эттирсак, жорий 2025-йилда ушбу тизимда вилоят бўйлаб 26 та махсус гуруҳ шакллантирилди. Бу такрорий текширувлар эмас, балки, хавф манбаини аниқлаш, уни маҳалланинг ўзида бартараф этиш, камчиликларни жойида тўхтатиш ва қатъият асосида ишлаш дегани. Бу гуруҳларга 368 нафар мутахассис жалб этилгани ҳам — ёнғин хавфсизлиги тизимининг мавсумни жиддий қабул қилаётганидан далолат. 

Нилуфар Жабборова, Хоразм вилояти.