Сирдарё вилояти ИИБ ташаббуси билан вилоят ИИБ ТВБСО ходимлари томонидан “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида тадбир ташкил этилди.
Хусусан, Сайхунобод туманида жойлашган 4-умумтаълим мактабида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида мактаб ўқувчилари билан учрашув ўтказилди. Унда замонавий ҳарбий хизматчи қандай бўлиши кераклиги, қандай билим ва кўникмага эга ёшлар ҳарбийликка танлаб олиниши ҳақида тушунчалар берилди. Тадбир давомида ташкил этилган кўргазмали чиқишлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
