Фарғона вилояти ИИБ раҳбариятининг бевосита ташаббуси билан жойларда уч авлод учрашувларини ташкил қилиш анъана тусини олди. Бу орқали соҳада узоқ йиллар ишлаган ва бугун истеъфода бўлган устозларнинг бой амалий тажрибаси ёшлар онгига сингдириляпти.
Ана шундай учрашув Фарғона шаҳрида ҳам ўтказилди. 100 нафарга яқин фахрийлар ва ёш ходимлар иштирок этган учрашувда ватанпарварлик, касбга садоқат, хизмат интизомини мустаҳкамлаш каби мавзуларда маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Шу куни соҳада янги иш бошлаган ёш инспекторларга фахрийлардан мураббийлар ҳам бириктирилди. Шунингдек, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган ходимлар пул мукофоти билан рағбатлантирилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
