Жорий йилда ИИВ Жиззах академик лисейи биноси капитал таъмирланди. 400 ўринли ўқувчилар тураржойи ҳамда 300 ўринли ошхона бунёд қилинди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-маёр Азизбек Икрамов иштирок этди.
Вазир ўринбосари дастлаб лисейда яратилган шароитлар билан танишди. У синфхоналарнинг зарур анжом ва воситалар билан таъминланишига, ахборот-ресурс маркази, шунингдек, электрон кутубхонада юзага келтирилган имкониятларга эътибор қаратди. Ўқувчилар тураржойини кўздан кечирди.
Генерал-маёр Азизбек Икрамов лисей ўқувчилари билан мулоқот ҳам ўтказди. Учрашув давомида вазир ўринбосари ёшларнинг билим олиши, ҳунар эгаллаши ва иш билан таъминланишига қаратилган ислоҳотлар тўғрисида сўз юритди.
Таъкидлаш жоиз, жорий йилда лисейни тамомлаган 387 нафар битирувчининг 224 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.
Шу куни ўқув муассасасида вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ҳамидулло Абдуллаэв маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати фойдаланишни бошлаган «э Жиззах база» электрон маълумотлар тизими тақдимотини ўтказди. Ушбу маълумотлар базаси ходимнинг шахси ва хизмат фаолиятига оид маълумотларни қисқа вақтда олиш имконини беради.
Шунингдек, маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъулларини боғловчи видеоалоқа тизими тақдимоти уюштирилди.
Вазир ўринбосари Азизбек Икрамов билан ўтказилган мулоқотлар давомида амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифалар белгилаб олинди. Чунончи, академик лисей ҳудудидаги бўш бинода муайян шароитларни яратиш орқали ички ишлар органлари ходимларини ўқитиш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини кучайтириш ҳамда уларни синовдан ўтказиш марказини бунёдга келтириш юзасидан тавсиялар билдирилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
«Ростда» мухбири.
Жиззах вилояти.
