Республика Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов ҳамда ҳудуд осойишталигига масъул ички ишлар органлари ходимлари иштирокида Чирчиқ давлат педагогика институтида учрашув ташкил этилди.

Шаҳардаги ижтимоий-маданий муҳитни яхшилаш, жиноятчиликнинг олдини олиш каби долзарб вазифаларга бағишланган тадбирда маҳаллалар фаоллари, ички ишлар органлари фахрийлари, тизимда ишлаб келаётган ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Учрашувда сўзга чиққан Зокиржон Алматов жамиятда соғлом муҳит барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва турли жиноятларнинг олдини олиш ички ишлар органлари ходимларининг вазифаси эканлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, фуқаролар билан мунтазам мулоқотда бўлиш, қувончу ташвишларини ҳис қилиш, зарур ҳолларда улардан ёрдамини аямаслик хизмат самарадорлигининг ошишида муҳим ўрин тутишини ҳаётий мисоллар орқали айтиб ўтди.

Тадбир давомида иштирокчилар берилган саволларига батафсил жавоб олишди. Айниқса, тизимда фаолият юритаётган ёш ходимлар учун ўтилган маҳорат дарси барчада катта таассурот қолдирди.

Учрашув сўнгида хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ходимларнинг ота-оналарига Ташаккурномалар топширилди. Бир гуруҳ фидойи осойишталик посбонлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Охунжон МУСТАФОЭВ,

Тошкент вилояти ИИББ 

Ахборот хизмати ходими, сафдор.