Музработ туман касб-ҳунар мактабида вилоят ИИБ бошлиғи қизил тоифадаги маҳаллаларда яшовчи ҳамда пробация ҳисобида турган ёшлар билан учрашди.
Учрашув доирасида “қизил” тоифадаги маҳалла ёшларининг муаммолари ҳам ўрганилди. Асосан уй-жой олиш учун субсидия ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш учун кредит маблағлари олиш, ишга жойлашиш, тикув машинаси, ўт ўриш ва ёғоч кесиш аппаратлари билан таъминлаш, пробация назоратидан муддатидан илгари озод қилиш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар тингланиб, уларга ечим изланди. 9 нафар йигит-қизнинг мурожаати шу ернинг ўзида ҳал этилди. Ишсиз бўлган ёшлардан 1 нафарига ёғоч кесиш аппарати, 3 нафарига ўт ўриш аппарати, 1 нафарига ўсимликларга дори сепиш аппарати ва ногиронлиги бор 1 нафар шахсга ногиронлик аравачаси ҳамда 12 нафар ёшга китоблар тўплами топширилди.
Ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти.
