Мурожаатномани ўқиб...
Шу кунларда Президентимиз Шавкат Мирзиёэвнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси кенг жамоатчилик томонидан қизғин ўрганилмоқда
Мурожаатномани телевидениэ орқали катта қизиқиш билан кузатдим. Давлатимиз раҳбарининг таклифига асосан, жорий йилга «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили», дея ном берилиши ҳар бир юртдошимиз сингари, менга ҳам катта қувонч бағишлади. Мазкур ташаббусдан сезиш мумкинки, жорий йилда ёшларга янада кенг имкониятлар яратилади.
Чунончи, Президентимиз 2021 йилда мактабгача таълим қамровининг 65 фоизга, 2023 йилда эса 75 фоизга етказилишини, бу ишларга 600 миллиард сўм субсидия ажратилиб, қўшимча 2 мингта нодавлат боғча очилишини билдирди. Худди шундай, 2021 йилда 30 та янги мактаб барпо этилиши, 320 та мактабни таъмирлаш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 2 триллион сўм йўналтирилиши маълум қилинди.
Умуман олганда, таълим сифатини юксалтириш мақсадида «Миллий ўқув дастури» жорий қилиниши, ўқитувчилар манфаатдорлигини ошириш, шунингдек, 10 та Президент мактаби, кимё-биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослаштирилган 197 та мактаб фаолиятининг йўлга қўйилиши каби кутилаётган кўплаб ўзгаришлар она юртимизнинг фуқароси ҳамда оила бошлиғи сифатида мени жуда қувонтирди.
Демакки, фарзандларимизнинг билимли ва комил инсон бўлиб шаклланиши учун барча шароитлар яратилади. Бу эса Ватанимиз эртасининг янада нурли, халқимиз ҳаётининг фаровон бўлиши учун омилдир. Биз, ички ишлар органлари ходимлари мазкур эзгу тадбирларга тинчлик ва осойишталикни самарали таъминлаш билан ўз ҳиссамизни қўшамиз.
Бобобек МАҲРАМОВ,
Жиззах вилояти ИИБ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходими, катта лейтенант.
