Ўтган йилнинг сентабр ойида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан бўлиб ўтган илмий-тадқиқот ишларида давлат буюртмаси асосида Ўзбекистон – Беларус илмий лойиҳалар танлови ўтказилган эди.
Унда ИИВ ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика ва технология фани ўқитувчиси Ғўзал Тоҳированинг "Намликни юқори аниқликда ўлчашга мослашган дамчикларни динамик режимда ишловчи рақамли ўлчаш тизимини яратиш" мавзусидаги лойиҳаси ҳам ғолиб деб топилди. Танлов низомига коръа, 12 та инновацион ғоя ва технологиялар молиялаштирилади. Шунингдек, Г. Тоҳированинг лойиҳаси ҳам 400000000 сўмлик сертификат билан тақдирланди. Ғолибларни тақдирлаш маросими 2021 йил 24-декабрда Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида бўлиб ўтди.
Лойиҳа доирасида илмий ва технологик паркларни қўллаб-қувватлаш, корхоналарни бошқаришнинг инновацион ёндашуви, илм ва ишлаб чиқариш интеграцияси, ёшларнинг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлашда ривожланган давлатларнинг тажрибаси, инновацион иқтисодиёт учун кадрларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Г. Тоҳирова келажакда илм-фан йўлидаги изланишларини давом эттириб, интеллектуал, фаол, иқтидорли ёшларга Ватанимиз равнақи учун таълим ва тарбия беришда ўз ҳиссасини қўшишига ишонамиз.
Ўз мухбиримиз.
