Юртимизда ёшларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиши ва спорт орқали иқтидорини намоён қилиши учун яратилган имкониятлар самара бермоқда. Бунда ИИВ “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуаси етакчи марказлардан бирига айланиб улгурди. Ҳозирда комплексда 23 спорт йўналиши фаолият кўрсатмоқда. Уларда 5000 нафарга яқин ёш спортчи мунтазам машғулотлар олиб бормоқда. Мажмуада олиб борилаётган ишлардан кўзланган асосий мақсад – ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, уларни юксак спорт натижаларга эришишга рағбатлантириш ва Ватан байроғини халқаро ареналарда баланд кўтаришдан иборат.

Мажмуада шуғулланаётган ёшлар нафақат республика, балки халқаро мусобақаларда ҳам юксак натижаларга эришмоқда. Бу давлатимиз раҳбарининг ёшларимизга яратиб бераётган улкан имкониятлари ва мураббийлар меҳнатининг самарасидир.

Ўз мухбиримиз.