Навоий вилояти ИИБ тизимида “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” юқори савияда ўтказилмоқда. Жумладан, ойлик доирасида Конимех тумани Иибда ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Машғулотларда оммавий тартибсизликни бартараф қилиш, кундалик хизматда ҳамда жанговар вазиятларда қўлланиладиган махсус воситалар ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек махсус транспорт воситалари ва ўқотар қуроллар, зарарсизлантириш қурилмалари ҳақида ходимларга тўлиқ маълумот берилди. Шунингдек, «Калашников» автомати ва «Макаров» пистолетининг тактик-техник хусусиятлари, ушбу қуролларни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича уларнинг малакалари оширилди. Сўнг ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги синовдан ўтказилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.
