Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташаббуси билан бир гуруҳ соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзолари вилоят мусиқали драма театрига бориб, “Абадият қонуни” номли янги спектакни томоша қилдилар.
Грузиялик режиссёр Каха Гогидзе томонидан Фарғонада саҳналаштирган ва примера тарзида биринчи маротаба намойиш этилган мазкур саҳна асари ички ишлар органлари ходимларига жуда манзур бўлди.
Вилоят ИИБ раҳбарияти ташаббуси билан бундай томошалар анъана тарзида йўлга қўйилган. Бундан аввал ходимлар “Ал-Фарғоний”, “Шоҳ эдип”, “Уфқ” каби спектаклларни ҳам томоша қилишган эди.
Абдувосит СИДИҚОВ.
