Фарғона вилояти. Ўтган йили Ички ишлар вазирлиги таркибидаги академик лицейлар ва «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Аждодлар мероси билимдони» китобхонлик кўрик-танловида лицей ўқувчиси Муҳаммадфозил Исмоилов 1-ўринни қўлга киритган. Яна бир билимдон ўқувчи Ҳусниябону Собиржонова эса ўзбек тили фанидан республика олимпиадаси ғолиби саналади.

Таълим масканида ишлаётган ўқитув­чиларнинг 5 нафари эса республика миқёсида ўтказилган кўрик-танловларнинг ғолиб ва совриндоридир.

Ўтган ўқув йилида лицейни 194 нафар ўқувчи муваффақиятли тамомлаган бўлиб, улар ИИВ Академияси, Давлат хавфсизлиги академияси, ҳарбийлашган олий таълим муассасалари, Ўзбекистон ва хорижий олий таълим даргоҳларига ўқишга кирди. Олий таълимга кириш кўрсаткичи эса 80 фоиздан ошди. 

Ҳозирги кунда 50 нафардан зиёд билимдон ўқувчилар хорижий тилларни билиш ва миллий сертификатларга эгадир.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.