Давлатобод туманида 18 та маҳаллани ўз ичига олган 5 та “Ҳуқуқ тартибот маскани” тузилди. Туманнинг “Тўқувчи” маҳалласида ташкил этилган “Ҳуқуқ тартибот маскани” тақдимотида вилоят сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Наманган тажрибаси сифатида йўлга қўйилаётган мазкур масканлар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ички ишлар органлари соҳавий хизмат ходимларининг ҳамкорликда фаолият олиб боришларида муҳим аҳамиятга эга. 

Маскан қурилиши учун 330 млн. сўм маблағ йўналтирилиб, замонавий техник воситалар билан жиҳозланди. Мазкур маскан, бир вақтнинг ўзида “Тўқувчи”, “Мустақиллик”, “Порлоқ”, “Навбаҳор” маҳаллаларида яшовчи 23 минг 655 нафар аҳолига хизмат кўрсатади.

Ўз мухбиримиз, 

Наманган вилояти.