Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров Жиззах шаҳрининг “Зилол” маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Мазкур жараёнда 5 нафар хотин-қизга субсидия асосида тикув машиналари, 10 нафар ёшга олий таълим муассасаларининг контракт тўловининг муайян қисми ҳамда саломатликни тиклаш харажатлар қопланганига оид сертификатлар топширилди. Шунингдек, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида бир гуруҳ ёшлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Мулоқот давомида Жиззах шаҳрининг “Ўратепалик”, “Олмазор”, “Зилол”, “Учариқ” ҳамда Шароф Рашидов туманининг “Қаҳрамон” маҳаллаларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш чоралари белгиланди. Тадбирда турар жойлар ва ижтимоий соҳа объэктларини қишга тайёрлаш ҳамда ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш масалаларига эътибор қаратилди. 

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

ўз мухбиримиз.  

Жиззах вилояти.