Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган “Янгиҳаёт” блок пости. Тунги хизматга жалб этилган, Тошкент шаҳар ИИББ ЖЦБ Кинология бўлими кичик инспектор-кинологи, сафдор Элмурод Солиевнинг зийраклиги туфайли “Рада” лақабли хизмат ити ёрдамида 2 та гиёҳвандлик воситаси билан боғлиқ жиноят аниқланди. Соат 00.40ларда “Жентра” русумли автолуов шубҳа остига олиниб текшириб кўрилганида йўловчи сифатида келаётган фуқаро Яшнобод тумани яшовчи Л.Ю.нинг телефони ғилофига ёпиштирилган ўткир ҳидли, мумсимон жигарранг гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Шунингдек 03:20 ларда “Спарк” русумли автомашинада йўловчи сифатида келаётган Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи Н.Т. ҳам холислар иштирокида текширилганида чап чўнтагидан беш минг сўмлик купюрага ўралган “заҳри қотил” борлиги маълум бўлади.

Ўз касбининг устаси бўлган сафдор Э.Солиев 1985-йилда Тошкент вилоятида туғилган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2010-йилда бошлаган. 2025-йилнинг ўтган даври мобайнида юқоридаги каби 30 дан ошиқ гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ҳолатлар аниқлагашда ўз ҳиссасини қўшган.

Ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри.