Урганч шаҳрида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан “Зўравонликка қарши 16 кун” лойиҳаси доирасида “Зўравонликсиз оила – фаровон ҳаёт сари” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда ҳуқуқ-тартибот органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилувчи ижтимоий мослашув марказларининг ходимлари иштирок этишди.
Муҳим аҳамият касб этган ушбу тадбирда гендер тенгликни таъминлаш бўйича юртимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, шунингдек, ҳар қандай кўринишдаги зўравонликларнинг олдини олиш борасидаги фикрлар тингланди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
