Яқинда Нукус шаҳар суди судъялари билан ушбу ҳудуд ИИО Пробасия гуруҳи ҳисобида турувчи шахслар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Жумладан унда мазкур шахсларнинг қайта жиноят содир этишининг олдини олиш, жамиятда ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя этиш ҳамда меҳнатга яхши муносабатда бўлган ва ўзини ҳар томонлама ижобий тарафдан кўрсатган бир гуруҳ шахсларнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.
Яъни, Нукус шаҳар суди томонидан Пробасия гуруҳи ҳисобида турган 3 нафар шахсга нисбатан суд жараёни ўтказилиб, шундан 2 нафари муддатидан олдин шартли равишда озод этилди. Шунингдек, жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб юрган 1 нафар шахснинг жазо муддати эса, озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинди.
Бундан ташқари, учрашув давомида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ўрганиш, паспорт-виза режимининг назорати ҳамда ҳуқуқбузарликларга имкон берувчи сабаб ва шароитларни аниқлаш бўйича фикр-мулоҳазалар тингланди.
Мирза АМЕТОВ,
Нукус шаҳар ИИО Пробасия гуруҳи
катта инспектори, маёр.
