– Ҳар бир профилактика инспектори ўз маҳалласида тинчлик ва осойишталикни таъминлашда асосий кучдир. Халқ билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини эшитиш ва ҳал этиш орқали ишончни мустаҳкамлаймиз. Ҳар бир хонадонда осойишталик бўлса, бутун юртимиз тинч ва фаровон бўлади, – деди Яккасарой туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова маҳаллаларда фаолият юритаётган профилактика инспекторлари иштирокидаги учрашувда.

 Бу ҳақида мазкур туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Қайд этилишича, учрашувда туманда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни камайтириш, аҳолида ҳуқуқий маданиятни ошириш ва профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 Учрашув давомида ички ишлар органлари ва маҳалла тизими ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини кенгайтириш ҳамда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш масалалари юзасидан топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунида масъулларга аҳолининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.