Ҳафта қаҳрамони
Сайёр қабулга бораётган Хуршид Сафаров светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турганида, орқадаги «Матиз» автомашинаси олд чироқларини ёқиб, «тўхтанг» ишорасини билдирди. Ва четга ўтиб тўхтаб, автомашинадан ҳайдовчи тушди. Ташвиш ва изтироб билан машинадаги аёл ҳомиладор эканлиги, айни пайтда туғруқ бошланиб, ҳолати оғирлашиб бораётганини айтди.
Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати мутахассиси, катта сержант Хуршид Сафаров иккиланмасдан, хизмат машинасининг сиренаси ва ёритувчи чироқларини ёқиб, шаҳар марказидаги туғруқхона сари йўл олди. Ҳайдовчилар эса унга йўл очишди, чунки ҳар сония ғанимат эди. 13 дақиқада ҳомиладор аёлни Самарқанд шаҳридаги 1-сонли туғруқ мажмуасига етказди.
Жонкуяр ходимнинг тезкор ёрдами, шифокорларнинг саъй-ҳаракати билан бугун она ҳамда кичкинтой соғ-саломат.
Бу хусусида газетамизнинг навбатдаги сонида батафсил ўқийсиз.