Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати раҳбари, полковник Ф.Рахматов томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан қабул ўтказилди. Бу ҳақида вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар қилади.

Қайд этилишича, навбатдаги қабулда 20 дан ортиқ турли масалаларнинг муаммолари ўрганилди. Ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига уларни ўз вақтида, адолатли ва холис кўриб чиқиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Гулноза ТУРҒУНБОЕВА,

«Постда» мухбири.

Самарқанд вилояти.