Хоразм вилояти ИИБ ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши бир қатор тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тупроққалъа тумани ИИБ ТҚХ ЖҚГ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида яшовчи С.А. ҳамда Ў.Н.лар туман ҳудудида сотиш мақсадида жами 25 миллион сўмлик 57600 дона “Британик” ҳамда 357 дона “7 ШОЦ” ёзувли пиротехника воситаларини олиб келишгани аниқланди.

Айни кунда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.