Ҳар сўзи “тош босади”
Ўзининг самимияти, ўзбекона қалбга яқин ҳазиллари билан халқимиз меҳрини қозонган сўз устаси, қизиқчи Аваз ОХУН (Авазбек Азизохунов Анварбекович) 1983 йил 27 апрелда Андижон вилояти Асака туманида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон Давлат санъат институтини тамомлаган.
Ўзбекистон Давлат санъат институти ўқув театрининг олий тоифали драма актёри ҳамда якка тартибда лицензия асосида санъат билан шуғулланган сўз устаси. 2015 йилдан буён ИИВ Маданият саройи Ашула ва рақс ансамбли артисти, сафдор.
Янгисидан бор...
Қайнона янги туғилган набирасига қараб туриб келинига: ⠀
• Умуман ўғлимга ўхшамайди, – деса, келинини жаҳли чиқиб:⠀
• Ойижон, мен сизга “ксерокс” эмасман! – дермиш.
***
Бир аёл дугонасига: ⠀
– Вой дугон, кўзинларингга нима бўлди, қизариб кетибди? ⠀
– Кеча қўшнимизникида жанжал бўлаётган эди. Мен қулф тирқишидан қараб турувдим, ичкаридан кимдир кўзимга бармоғини тиқиб олди. ⠀
– Унда иккинчи кўзинг нимага қизил? ⠀
– Иккинчи кўзим билан ким бармоғини тиққанини кўрмоқчи эдим.
***
Бир чолни невараси бор экан, исми Диплом экан. Бир кун чолни уйига меҳмон келибди. Чол неварасига: ⠀
• Диплом бор чой дамлаб кел, – дебди. ⠀
Меҳмон ҳайрон бўлиб чолдан сўрабди: ⠀
• Неварангизни исми нимага Диплом? – деса, ⠀
Чол:⠀
• Қизим шаҳарга диплом олиб келаман деб кетиб, шуни етаклаб келди, – дермиш.
Гулноза ТУРҒУНБОЕВА тайёрлади.
