Ҳалол меҳнати ортидан даромад орттириб, коънгил хотиржамлигида турмуш кечираётганлар коъп. Аммо орамизда осон пул топиш мақсадида ҳар қандай қабиҳ ишга қоъл урадиганлар ҳам бор. Анан шундайлар инсон ҳаёти, тақдирини ҳам баҳолаб сотишдан қайтмайди.
2022-йил 7-январ куни Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи номига фуқаро С. ариза билан мурожаат қилади. Унда Самарқанд шаҳрида яшовчи Н.А. Туркия давлатига фохишаликка юборишини айтиб, М ва Ш исмли қизлардан 3 500 АҚШ доллари миқдорида пул сўрагани маълум қилинган ва Н.А. га нисбатан қонуний чора кўриш сўралганди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, ариза юзасидан 8-январ куни Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан Тойлоқ тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Н.А. исмли шахс М ва Ш ларни Туркия давлатига фохишаликка юбориш учун келишилган 3 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтда, ашёвий далиллар билан ушланиб, ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Тойлоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Гулноза ТУРҒУНБОЕВА,
«Постда» мухбири.
Самарқанд вилояти.
