Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ва вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тадбирда “МАН” русумли юк автомашинаси “Қарши – Самарқанд” 4Р87 автомобил йўлининг 51-километрида тўхтатилди. Йўл серқатновлиги боис автомашина вилоят Божхона бошқармасига олиб келиниб, холислар иштирокида юкхонаси кўздан кечирилганида тахминий қиймати 342 миллион сўмдан ортиқ пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Содиқ РАҲИМОВ,

“Постда” мухбири.

Қашқадарё вилояти.