Қашқадарё вилоятида олиб борилаётган профилактик тадбирлар давомида пиротехника воситаларини ноқонуний сақлаш билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилмоқда. Жумладан, яқинда Яккабоғ тумани ИИБ ходимларининг ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳамкорлигида олиб борган тадбирлари натижасида туманнинг “Совуқбулоқ” Мфйда яшовчи фуқаро Н.Ж. уйида 8 500 000 сўмлик 400 қути “Трения” пиротехника воситасини сақлаб келаётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Содиқ РАҲИМОВ,

“Постда” мухбири.

Қашқадарё вилояти