Ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабулларда фуқароларнинг муаммолари, қонуний талаблари эътибор билан тингланиб, ижобий ҳал этиши чоралари кўрилмоқда. 

  Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, генерал-маёр Д. Назармуҳамедов аҳоли билан яқин мулоқотда бўлиш, уларнинг таклиф, истак ва муаммоларини тинглаш ҳамда уларни ижобий ҳал этиш мақсадида Боғот туманига ташриф буюрди. 

  Ўтказилган сайёр қабулда ҳар бир фуқаронинг мурожаати эътибор билан тингланиб, ечим топиш чоралари кўрилди. Айниқса, фуқароларнинг маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантиришга оид кўплаб мурожаатлари мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида атрофлича муҳокама этилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Баъзи мурожаатлар эса ечимини топиш ваколатига эга бўлган давлат идораларига юборилиши таъминланди.                     

  Бу каби сайёр тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтмоқда.

  Худойберган ЖАББОРОВ,

  “Постда” мухбири.